19067

Ўзбекистон 7 йил давомида АҚШга уран етказиб беради

Ўзбекистон 28 сентябрь 10:03 356

27 сентябрь куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевнинг маълум қилишича Ўзбекистон билан АҚШ ўртасида етти йил муддатга уран етказиб бериш бўйича умумий қиймати 300 млн долларга тенг бўлган шартнома тузилди.

«Бу узоқ муддатга мўлжалланган, ўта муҳим аҳамият касб этадиган шартнома», — дейди вазир.

Унинг таъкидлашича, ушбу келишувга уран концентранти етказиб берадиган бошқа мамлакатлар шартномаларига қараганда «анча фойдали шартлар» асосида эришилди.

Изоҳ билдириш