19041

Ашхобод-2017 якунланди, Юртдошларимиз 131 та медаль жамғарди

Спорт 28 сентябрь 9:23 567

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ўтказилган ёпиқ иншоотлардаги ва жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинларида барча медаллар ўз эгаларини топди.

Мусобақа якунига кўра, мезбонлар Туркманистон терма жамоаси 89 та олтин медаль билан биринчи ўринни эгаллади. Қўшниларимиз умумий ҳисобда 245 та медаль жамғара олдилар.

Ўзбекистон делегацияси эса 24 та олтин медаль қўлга киритган ҳолда, жадвалнинг бешинчи поғонасидан ўрин олди. Вакилларимиз умумий ҳисобда 131 та медални қўлга киритдилар. Бугун делегациямиз Ўзбекистонга қайтиб келади.

Медаллар жамғариш бўйича энг яхши кўрсаткич қайд этган 15 та мамлакат рейтинги қуйидагича кўриниш олган:


Изоҳ билдириш