19036

Шимолий Кореяда бензин нархи уч баробар қимматлашди

Иқтисод 28 сентябрь 9:07 259

Халқаро санкциялар ўз натижасини куттирмади. КХДРда ёнилғи баҳоси қарийб уч баробарга қимматлашди, деб ёзмоқда Carzone.

БМТнинг хавфсизлик кенгаши 12 сентябрда КХДРга нисбатан санкцияларни кучайтириш ҳақидаги резолюцияни қабул қилди. Бу Шимолий Кореянинг навбатдаги ядровий синови учун киритилган жазо чорасидир. Энди шимолликлар хом нефть ва унинг қайта ишланган маҳсулотларини харид қилишига чеклов ўрнатилади.

Yonhap агентлигининг хабарига қараганда КХДРда бензиннинг нархи 3 баробарга қимматлаб кетган. Бир литр бензин учун шимолликлар 5,1 доллар тўламоқда. Бироқ гуруч ва хорижий валюта нархи ўзгармай қолганини айтиш жоиз.

Nikkei агентлигининг хабарига кўра, мамлакатга олиб келинадиган бензиннинг тахминан 60 фоизини нефть саноати вазирлиги қабул қилади ҳамда ёнилғи қуйиш шохобчаларига тарқатади. 20 фоиз ёнилғи Мудофаа вазирлиги ихтиёрига ўтади. 15 фоизини Корея Меҳнат партияси олса, 5 фоизи спорт ташкилотларига етказилади.

Изоҳ билдириш