19029

Ўзбекистон ва Қирғизистон яна чегара масаласида учрашди

Ўзбекистон 28 сентябрь 8:45 367

Жорий йилнинг 21-27-сентябр кунлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки давлат Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистонга давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа учрасткаларни белгилаш давом эттирилди, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5-6 сентябр кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга уюштирган давлат ташрифи давомида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев журналистларга мурожаат қилиб, «бу — тарихий учрашув бўлди» деб айтган ва икки давлат ўртасида чегаранинг 85 %и белгилаб олингани, 15 %гина келишилмаган қисми қолганини маълум қилган.

Атамбаев, шунингдек, Ўзбекистонга уюштирадиган сафаригача бўлган муддат ичида барча чегара пунктлари максимал даражада очиқ бўлиб, одамлар улар орқали эркин ҳаракатланишларига эришамиз», деб умид билдирган эди.

Изоҳ билдириш