18986

Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий мақом берилди: Facebook ваъдасининг устидан чиқди

Ўзбекистон 27 сентябрь 16:16 847
Фото: Facebook

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифасига расмий статус берилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбари Шерзод Шерматов ўзининг Facebook’даги шахсий саҳифаси маълум қилди.

«Facebook вакиллари учрашув вақтида берган ваъдалари устидан чиқмоқда. Мана, бугундан бошлаб Президентнинг Facebook’даги саҳифаси компания томонидан текширилиб, унга расмий статус (кўк рангдаги белги) берилди», — деб ёзади Шерматов.

Берилган маълумотларга кўра, ушбу статус Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига доир ахборотларни янада кенгроқ оммага тарқатишга имконият беради, уни турли бошқа норасмий аккаунтлардан фарқлаб, қидирув жараёнларида айнан биринчи бўлиб расмий сахифани кўрсатади. Расмий сахифага қуйидаги манзил орқали ўтишингиз мумкин бўлади.

Изоҳ билдириш