18981

Тошкент метросида яна 20 та бекат пайдо бўлади

Ўзбекистон 27 сентябрь 15:45 526

Тошкентдаги метро яна 20 та янги бекат ҳисобига кенгайиши кутилмоқда. Бунда йўлларнинг умумий узунлиги 124 километрни ташкил қилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг биринчи қисмини 2030 йилга келиб якунлаш назарда тутилган.

SNG.fm берган хабарга кўра, метронинг янги йўналишлари асосан ер устидан ўтиб, очиқ бекатлардан иборат бўлади.

Айни вақтда қурувчи пудратчилар қидирилмоқда. Тахмин қилинишича, янги метро бекатлари қурилишини, Қозон шаҳрида фаолият кўрсатувчи Марат Рахимов раҳбарлигидаги «Казметстрой» ўз бўйнига олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкент метросида учта йўналиш бўлиб, унда 29 та бекат хизмат кўрсатади. Метронинг дастлабки бекатлари 1977 йил қурилган. Йўлларнинг умумий узунлиги 36,2 км.

Изоҳ билдириш