18948

Ўзбекистон худудларига совуқ хаво кириб келиши кутилмоқда

Ўзбекистон 27 сентябрь 12:04 1 405

28-30 cентябр ва 1 октябр кунлари Ўзбекистон Республикасида кутилаётган об-ҳаво

28-30 cентябр ва 1 октябр кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига Қозоғистон Республикаси ва Поволже орқали Европанинг Россия қисмида (Москва вилоятида) ҳосил бўлган нам, совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

28-30 cентябр кунлари Республика ҳудудида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши шамол тезлигини 15-20 м/с, (55-75 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 cентябр кунлари ҳаво ҳарорати кундузи 15-20 даража илиқ, 30 сентябр ва 1 октябр кунлари кечаси 3-8 даража илиқ, вақти-вақти билан 0 даражагача совуши кутилмоқда.

28-30 сентябр кунлари Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши ҳавфи мавжуд.

Изоҳ билдириш