18932

ТАПОиЧ қайтадан ишга туширилиши мумкин

Иқтисод 27 сентябрь 10:44 712

«Тез орада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россияни бирлаштирувчи нефт қувури, шунингдек, нефтни қайта ишлаш заводи ишга тушиши ҳеч кимга сир эмас. Металлурглар билан ҳам ишлар яхши кетмоқда. Тошкент авиация заводида Россия авиация саноати учун ишлаб чиқаришни ташкил этишни ўйлаб кўрмоқдамиз», — деди у Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форум давомида.

Қайд этиш жоиз, Тошкентдаги мазкур заводда 2012 йилга қадар Ил-114 самолётлари ишлаб чиқарилган. Жами бўлиб 17та самолёт тайёрланган. Ил 114-100 самолётининг ўзбекча версияси сезиларли ўзгаришларга учраган. У Rockwell Collins компаниясининг авионикаси (электрон тизим), Pratt&Whitney Canada авиадвигателлари, Hamilton Sundstrand ҳаво парраклари ва Honeywell компаниясининг қўшимча қувват қурилмалари билан жиҳозланган.

Ҳозирда Россияда Ил-114-300 самолётларини туркум ишлаб чиқариш муҳокама қилинмоқда. 2021- 2029 йиллар давомида жами 100та — йилига 12 донадан самолёт ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Россия томони ТАПОиЧда сақланаётган самолёт фюзеляжларини сотиб олиш ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ускуналардан фойдаланишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси ушбу турдаги самолётлардан 18 йилдан буён фойдаланади ва унга техник хизмат кўрсатиш ҳамда учувчилар тайёрлашда улкан тажрибага эга. Тошкентда бу турдаги самолётлар учун дунёда ягона бўлган Full-flight тренажёри қурилган. Кабина ҳақиқий самолёт кабинаси билан миллиметригача бир хилда.

Изоҳ билдириш