18892

ТИВда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Буюк Британияга бўлажак ташрифининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди

Ўзбекистон 26 сентябрь 17:17 441

Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизда амалий ташрифини якунлаётган Саймон Макдоналд билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида ТИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларининг сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳолати икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор берган ҳолда кўриб чиқилди.

Британия томони Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 19 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқининг асосий қисмлари билан таништирилди.

Учрашувда Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Буюк Британияга бўлажак ташрифининг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Суҳбат чоғида долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Изоҳ билдириш