18856

Эртага ЎФФ янги президенти билан матбуот анжумани ўтказилади

Спорт 26 сентябрь 15:45 469
27 сентябрь куни 10:30да Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов билан матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Матбуот анжуманида, шунингдек, Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия Қўмитаси аъзоси Рустам Қурбонов ва Ўзбекистон Футбол Федерацияси вице-президенти Шоакром Исроиловлар ҳам иштирок этади.

Матбуот анжуманига кириш рўйхат асосида бўлиб, рўйхатга қўйиш учун [email protected] электрон почта манзили ёки +99871 230-90-42 телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.

ЎФФ матбуот хизмати

Изоҳ билдириш