18823

Навбатдаги «Чиройли» авторақамларни бошланғич бахоси билан танишинг

Иқтисод 26 сентябрь 14:47 1 964

Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформасини ишга туширди.

Электрон аукцион савдолар айни пайтда Интернет глобал тармоғида тест режимида ишга туширилган биржанинг avtoraqam.uzex.uz янги веб-сайтида амалга оширилади.

Авторақамларни савдоларга қўйилиши ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг маъсул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда. Уларни биржанинг ахборот тизимида ишлаш бўйича малакали ўқитиш мақсадида ЎзРТХБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ва республикамизнинг ҳудудларига қисқа муддатли сайёр ўқув курслари ташкиллаштирилган.

Навбатдаги ауксионга қўйилган авторақамлар бахоси билан сиз қуйида батафсил танишишингиз мумкин

 

Изоҳ билдириш