18608

Россия Тошкентда ароқ заводини қуради

Ўзбекистон 25 сентябрь 10:49 966

Тошкентда яқин йиллар ичида янги ликер-ароқ заводи қурилади. Заводда маҳсулотлар «люкс» тоифасидаги энг олий навли спиртдан ишлаб чиқарилади.
Завод қурилиши билан Premium Uzbekistan қўшма корхонаси шуғулланди, корхонанинг 51% акциялари Россиянинг «Селена» компаниясига, 49%эса  – «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига тегишлидир.

Янги қувват Тошкент механик заводи базасида қурилади. Завод қурилишида энг сўнгги технологиялардан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа 2020 йилга келиб топширилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда 29,8 миллион литр ароқ маҳсулотлари, 367 минг литр коньяк ва 12,6 миллион литр узум мусалласи ишлаб чиқарилган.

Изоҳ билдириш