18606

Ашхобод–2017: Спортчиларимизнинг хисобида 21та олтин

Спорт 25 сентябрь 10:46 471

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри мезбонлик қилаётган V Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Мусобақанинг кечаги кунги баҳсларидан сўнг терма жамоамиз хисобида умумий медаллар сони 106 тага етди.  Шулардан 21 таси олтин медаллардир. Ҳисобимизда яна 28 та кумуш ва 57 та бронза медаллари бор. Умумий хисобда кеча жами 17 та медални қўлга киритилди. Хамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди.

Кучли учликка Эрон терма жамоаси 22 та олтин, 18 та кумуш, 49 та бронза, жами 89 та медал билан якун ясаган. Биздан кейинги ўринлардаги Қозоғистонда 22, Таиландда 18, Жанубий Кореяда 10та олтин медали бор. Жами 34 та давлат спортчилари камида битта бронза медалини нақд қилишган.

Изоҳ билдириш