18305

Бокс афсонаси Ламотта 95 ёшида вафот этди

Спорт 21 сентябрь 12:00 432

Бокс афсонаси, собиқ жаҳон чемпиони Джейк Ламотта куни кеча 95 ёшида оламдан кўз юмди.

Турли манбаларда айтилишича, у 1922 йилнинг июлида Бронксда туғилган. Профессионал боксчилик фаолиятини у 20 ёшида бошлаган. Орадан саккиз йил ўтиб ўрта вазнда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган ва уни 1951 йилгача ушлаб турган. 1951 йилнинг 14 февралида Ламотта афсонавий Рэй Робинсонга ютқазади. Лекин ғолибга муваффақият осонликча келмади: жанг  шунчалик қонли бўлгандики, уни «авлиё Валентин кунидаги қонли жанг» деб аташди. Ламотта Робинсонга қарши рингга олти марта кўтарилган.

13 йиллик боксчилик фаолиятида Ламотта 106 та жанг ўтказган: 83 марта ғалаба эришган, шулардан  30 тасини нокаут билан якунлаган.  Шу билан бирга, ўзи бирон марта ҳам нокаутга учрамаган, гарчи тўрт маротаба муддатидан один мағлубиятга учраган бўлса ҳам. Жангни ўтказиш услубига кўри уни Қутурган буқа деб аташган. У доим олдинга қараб борарди, эътиборини кучли зарбаларга қаратарди, ўзига келиб тушиши мумкин бўлган жавоб зарбалари ҳақида ўйламасди. У ияги энг мустаҳкам  спортчи номини қозонганди.

Америкалик боксчи АҚШда шу қадар машҳурликка эришган эдики, 1980 йилда таниқли режиссёр Мартин Скорсезе Голливудда унинг фаолияти ҳақида «Қутурган буқа» фильмини суратга олганди. Фильмда бош ролни Роберт де Ниро ижро этган.

Хабар қилинишича, боксчи қариялар уйида пневмониядан вафот этган.

.

Изоҳ билдириш