17938

УФФ 10 кун ичида янги режалар ҳақида ахборот беради

Спорт 14 сентябрь 22:01 455

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг янги раҳбарияти болалар-ўсмирлар ва оммавий футболни янада ривожлантириш, миллий терма жамоаларнинг фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати савиясини кўтариш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, халқ ва ишқибозлар билан мулоқот кўприкларини янада кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилаяпти.

Шу асосда федерациянинг бўлинмаларини қайта кўриб чиқиш ва маъмурий аппаратга етук мухассисларни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда федерация расмий сайти хабар беради.

ЎФФ 10 кундан сўнг мамлакат футболини ривожлантириш йўлидаги 2018–2022 йилларга мўлжалланган ислоҳотлар режаси, Ўзбекистон футболини янада ривожлантириш дастури юзасидан жамоатчиликка маълумот беради.

Изоҳ билдириш