17905

Давлат муассасаларига мурожаатларни юборишда электрон рақамли имзо қўйиш шарт эмас

Ўзбекистон 14 сентябрь 16:37 749

Давлат органлари ва давлат муассасаларига, шунингдек уларнинг мансабдор шахсларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни нинг янги таҳрири кучга кирди.

Унга кўра Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда бўлиши мумкин. Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак. Ўз навбатида аноним мурожаатлар кўриб чиқилмаслиги белгиланган.

Шунингдек қонунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхоналари фаолиятини ҳам регламентлаштирган.

Изоҳ билдириш