17857

11 йилдан сўнг Қозоғистондан Самарқандга ўтувчи йўл қайтадан очилди

Ўзбекистон 14 сентябрь 12:58 1 165

Тошкент ва Самарқандни боғловчи 2006 йилда ёпилган M-39 автойўли қайтадан очилди.

11 июль куни Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида «Малик» ҳамда «Оқ олтин» автойўл пунктлари очилди.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва яна бошқа расмий вакиллар иштирок этишди. Қозоғистон тарафдан эса Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр, Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансаид Туймебаев, Қозоғистоннинг Тошкентдаги элчиси Ерик Утембаев ва бошқалар қатнашдилар.

Авваллари постлар фақат кундузи ишлар эди, эндиликда уларнинг иккитаси куну тун ишлайди. Бундан ташқари паспортга муҳр босилмайди.

Изоҳ билдириш