17780

Халқ банки банкоматларидан пул ечишда комиссия олиб қолади

Иқтисод 13 сентябрь 22:46 546

Халқ банки банкоматлари орқали берилган нақд пул суммасидан 1 фоиз банк хизмати олинади. Бу ҳақида банк ходими Аsr.uz мухбири билан телефон орқали боғланганда маълум қилди.

14 августдан бошлаб Тошкентнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида нақд пул ечиб олиш мумкин бўлган банкоматлар ишга туширилди. Ҳар бир бозорда биттадан банкомат ўрнатилган эди.

«12 сентябрдан банкнинг барча филиалларида 1 фоиз миқдорда комиссия жорий қилинди. Ушбу фоиз банкомат орқали пулни нақдлаштириш жараёнида автоматик тарзда ечиб олинади», — деб хабар берди банк ходими.

Изоҳ билдириш