17776

Ўзбекистонда илк бор «Формула-парк» қурилади

Ўзбекистон 13 сентябрь 22:32 584

Давлат инвестиция қўмитаси, Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Туркиянинг Demir Group компанияси ўртасида туризм соҳасида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра «Чорсу» меҳмонхонаси тўлиқ қайта қурилиб, унинг ўрнига замонавий меҳмонхона ва бизнес маркази қурилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро миқёсдаги меҳмонхоналар тармоғи ва брендига эга ҳамкор жалб этилади. Режага кўра 270 та хонага эга тўрт юлдузли меҳмонхона, дўконлар, спа ҳамда бино атрофида ободонлаштирилган, зарур инфратузилмага эга ҳудуд яратилади.

Шунингдек, мажмуага Ўзбекистонда илк бор океанариум ва унинг ичида сув ости ресторани – “Формула-парк” қурилади. Мажмуа ҳудудида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи “КоВорк-маркази”, амфитеатр, 7D хажмдаги кинотеатр, бассейн, фуд-корт ҳам қурилади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 350та янги иш ўринлари яртилади, деб хабар бермоқда kommersant.uz нашри.

Айни вақтда меҳмонхона ҳудуди 1,9 гани ташкил қилади, кенгайтириш жараёнида майдон 4,9 гектарга етиши кутилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун Demir Group томонидан InterTourism ҚК МЧЖ корхонаси ташкил этилади.

Янги корхона 2019 йилнинг 31 декабригача ускуналар, материал, қурилиш буюмлари ва жиҳозлар, мебель ва инвентарь учун божхона тўловлари (расмийлаштириш тўловларидан ташқари)дан озод этилган.

Шунингдек InterTourism турзона ишга туширилгандан сўнг 7 йил муддатга даромад, мол-мулк, ер, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилма, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Республика ер жамғармасига мажбурий тўлов ҳамда солиқлардан озод этилади.

Изоҳ билдириш