17513

Тошкентда «чиройли» авторақамлари вилоятга қараганда қимматроқ бўлади

Иқтисод 11 сентябрь 16:12 806

Ўзбекистонда онлайн савдо орқали сотиладиган авторақамларнинг нархи нафақат тоифасига қараб, балки ҳудуд бўйича ҳам фарқ қилади. Бу ҳақда nuz.uz хабар қилди.

Вазирлар Маҳкамаси онлайн-аукционларда «чиройли» авторақамларни сотишни тартибга солувчи қарор лойиҳасини тайёрлашда аҳоли эҳтиёжи ва халқаро тажриба ўрганиб чиқилди.

Тошкент ИИББ матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов нинг таъкидлашича, «Онлай савдоларни бошлашдан один биз барча вилоятларда харид қилиш имкониятларини ўрганиб чиқилган. Шунингдек, халқаро ва қўшни давлатларнинг тажрибаларини таҳлил қилдинган. Натижада Тошкент шаҳрида ва вилоятларда авторақам харид қилиш имкониятлари сезиларли фарқ қилиши маълум бўлган»

Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар учун алоҳида авторақамлар нархларини тасдиқлаш зарур деб қарор қилинди.

Бугунги кунда онлайн-савдоларга 400 га яқин уч тоифадаги барча республика ҳудуди бўйича авторақамлар қўйилган.

ЎзРТХБ вакиллари маълумотига кўра, аукцион савдоларга 18 минг дона авторақамлар қўйиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, автомобил рақамларининг савдоси 5 сентябр куни янги махсус биржа савдо платформасида бошланган эди. Ташкилотчилар «чиройли» автомобил рақамларини онлайн-аукционларда сотуви натижасида 380 млрд сўм фойда кўриш режалаштирганлар.

Авторақамларнинг савдоларга қўйилиши Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ бўлинмаларининг масъул ходимлари томонидан амалга оширилмоқда.

Изоҳ билдириш