17411

Текширишлар давомида 4,2 миллиард сўмлик зарар ундирилди

Иқтисод 11 сентябрь 10:50 537

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабой Таджиев “Ҳуқуқ” газетасининг 35-сонида «Халқимизга хизмат қилиш — фаолиятимизнинг бош мезони» мавзусида мақоласи эълон қилинди.

Қуйида прокурорнинг фикрларини келтириб ўтамиз.

«Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органларининг фаолияти ҳам халқимиз манфаатларидан келиб чиқиб барча соҳаларда қонун устуворлигини таъминлаш,  фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини,  жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини,  конституциявий тузумни ҳимоя қилиш,  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган.  Шу билан бирга,  фаолиятга ошкоралик бериш ва жамоатчилик назоратини таъминлаш орқали прокуратура органлари амалга ошираётган ишларни жамоатчиликка этказиш ҳамда аҳоли ўртасида ишончни ошириш чоралари кўрилмокда.

Жумладан,  жорий йилнинг ўтган ярмида прокурорлар томонидан маҳаллий кенгашлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийликни таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши қандай курашилаётгани тўўрисида 70 та ахборот киритилди,  кенгашларнинг йиғилишларида 16 марта прокурорларнинг ҳисоботи эшитилди.  Ушбу давр мобайнида қонунларнинг ижросини назорат қилиш борасида ўтказилган текширишларда 3 мингга яқин прокурор назорати ҳужжатлари қўлланди.  Протест келтириш орқали мансабдорларнинг қонунга зид 450 дан ортиқ ҳуқуқий ҳужжати қонунларга мослаштирилди.  Аниқланган камчиликларни бар­тараф этиш бўйича 514 та тақдимнома киритилди,  1800 дан ортиқ мансабдор шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.  Қонун қўпол равишда бузилган ҳолатлар юзасидан 91 та жиноят иши қўзғатилди.  Текширишлар ва жиноят ишлари тергови давомида 4, 2 миллиард сўмлик зарарнинг ундирилиши таъминланди.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш борасида кўрилган чоралар натижасида текширишлар сони ўтган йилдагига нисбатан камайган бўлса-да,  ҳуқуқи тикланган шахслар сони деярли икки баравар ошиб,  6859 нафарни ташкил этди,  дея ёзади Kruz.uz 

Изоҳ билдириш