17377

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга келди

Ўзбекистон 9 сентябрь 21:35 687

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9 сентябрь куни Остона шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини Остона халқаро аэропортида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида ҳамда «EXPO-2017» халқаро ихтисослашган кўргазмасининг расмий ёпилиш маросимида иштирок этади.

Президентимизнинг хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳ билдириш