17297

9-10 сентябр кунлари Ўзбекистонда Хитой делегацияси кутиб олинади

Ўзбекистон 8 сентябрь 11:25 401

Ўзбекистонга Хитой делегацияси келмоқда, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

«2017-йилнинг 9-10-сентябр кунлари Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мен Сзянчжу бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонда бўлади», — дейилади хабарда.Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4-йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади.

Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида бўлиш ҳам режалаштирилган.

Изоҳ билдириш