16999

Жисмоний шахслар 5000 долларгача валюта олиш имкониятига эга бўлади

Иқтисод 5 сентябрь 12:34 1 199

Валюта сотиб олмоқчи бўлганлар ҳар уч ойда 5000 долларгача маблағ олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда «Дарё»нинг банк соҳасидаги ишончли вакили маълум қилди.

Бунинг учун валюта олишни хоҳловчилар учун конверсион карта очилади. Ва, улар ҳар уч ойда 5000 долларгача бўлган маблағ олиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, ўқиш ёки иш жойидан олинган пластик карточкадаги маблағни валютага айлантирмоқчи бўлганлар учун ҳам шундай йўл тутилади. Яъни бу ҳолатда, мижоз банкка мурожаат қилади ва унга конверсион карта очилади.

Шу тариқа, мижоз пластик карточкасидаги маблағни конверсион картага валюта кўринишида ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Ўқиш ёки даволаниш учун хорижга чиқмоқчи бўлганларга валюта олишда ҳеч қандай чеклов қўйилмайди

Изоҳ билдириш