16969

Президент Мудофаа вазирига янги ўринбосар тайинлади

Ўзбекистон 5 сентябрь 9:51 2 488

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Павел Исмаилович Эргашев Мудофаа вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи — Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

Ушбу тайинлов ҳақидаги қарор 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган.

Тайинловдан аввал Павел Эргашев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тизимидаги Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони лавозимида фаолият юритган.

Изоҳ билдириш