16935

Мусодара қилинган автомобилларни онлайн аукцион орқали сотиш бошланди

Ўзбекистон 4 сентябрь 22:26 2 694

Юридик ва жисмоний шахсларнинг суд ҳукми билан давлат фойдасига мусодара қилинган мол-мулки 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда иш бошлаган «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида ким ошди савдосига қўйила бошланди.

Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази сайтида 1 сентябрдан очилган ким ошди савдосида 10 та  эски ВАЗ, УАЗ, Нексия русумли автомобиллар савдога қўйилган.

Ким ошди савдоси деярли барча ўзбекистонликлар учун очиқ, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги кўчмас мулк аукционга қўйилганда, потенциал харидор Тошкент пропискасига эга бўлиши шарт. Айни пайтда, суд¸ прокуратура,  ички ишлар, солиқ, божхона тизими, шунингдек МХХ ходимлари, қолаверса, баҳолаш хизмати вакилларининг аукционда қатнашиши тақиқланган.

«АUKSION» да қатнашмоқчи бўлганлар онлайн рўйхатдан ўтишлари ва ким ошдига қўйилган мол-мулкнинг бирламчи баҳосининг 5 фоизи миқдорида закалат қўйишлари лозим бўлади.

Изоҳ билдириш