16743

Хитой – Ўзбекистон 1:0, энди умид ЖЧ-2022 данми?

Спорт 1 сентябрь 14:19 480
Фото: uff.uz

Бугун Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 2018 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш гуруҳи босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйиндан бирини ўтказди.

Афсуски, ўйин рақиб Хитой жамоасининг ғалабаси билан тугади. Ўзбекистон жамоаси бир неча имкониятлардан унумли фойдалана олмади. 2 тайм охирида Жепаровнинг ўрнига майдонга тушган Гейнрих ҳам вазиятни ўзгартира олмади. Ягона голни 84 дақиқада Гаол Лин пеналти эвазига амалга оширди.

Лекин Ўзбекистон жамоасидан бир киши куннинг ҳақиқий қаҳрамонга айланди десак адашмаймиз. У ҳам бўлса дарвозабон – Игнатий Нестеров! Хитой билан бўлган ўйинда Нестеров ҳақиқий маҳорат кўрсатиб жамоа дарвозасини бир неча бор ўта кучли ва мураккаб зарбалардан асраб қолди. Нестеров Ўзбекистон ТЖнинг энг яхши дарвозабони деган номни яна бир бор оқлади.

Жаҳон Чемпионатига чиқиш йўлидаги кичик имконият, энди янада камайди. Терма жамоа мухлислари “Хитойни ютмаган Кореяни ютармиди” деган фикрлар билдирмоқда. Энг оптимистлар эса “2022 йилда ҳам Жаҳон чемпиони бўладику” деб ўзларига далда бермоқда.

Изоҳ билдириш