16701

Президентимиз Қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон 31 август 12:29 527

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан пойтахтимизнинг Бўзсув соҳилида бунёд этилган “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи халқимиз, миллатимиз озодлиги йўлида қурбон бўлган, жонини фидо қилган ватандошларимиз хотирасига кўрсатилган улкан эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Бугун ушбу ёдгорлик мажмуидан зиёратчилар қадами узилмайди. Бугун Қатағон қурбонлари куни муносабати билан мазкур хиёбонда халқимиз озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган марҳумларни ёд этиш маросими ўтказилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Анъанага кўра ош тортилди. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди.

Президентимиз Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан суҳбатлашди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев музей экспонатлари билан танишди. Шавкат Мирзиёев музей ёнидан оқиб ўтувчи Бўзсув канали атрофини янада ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Изоҳ билдириш