16653

My5 ва «Ёшлар» телерадиоканалининг 51 фоиз акциясига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи эгалик қилади

Иқтисод 31 август 9:52 399

Ёшлар пресс клубининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

30 август куни пойтахтдаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида «Ёшлар пресс-клуби»нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ўнда вазирлик, идора ва ташкилотлар вакиллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситаларииштирок этди.

Тадбирнинг асосий ташкилотчиси хисобланган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг айтишича, Ўзбекистондаги 194 коллеж Ёшлар иттифоқи фаолиятига жалб қилинади. Мактабларда ҳам иқтидорли ёшлар иттифоқини ташкил қилиш кўзда тутилган. Раиснинг сўзларига кўра, Ёшлар иттифоқи «Ҳар бир ёш камида иккита чет тилини ўрганиши керак», деган ғояни илгари сурмоқчи.

Шунингдек Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоевнинг маълум қилишича, My5 ва «Ёшлар» телерадиоканалининг 51 фоиз акцияси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтган.

Бир сўз билан айтганда, “Ёшлар пресс клуби” ёшлар мавзусидаги муаммоли масалалар бўйича ишончли ахборотларни ёритиш, пресс-конференциялар, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувларни ўтказиш орқали коммуникатив майдонни яратиш ҳамда ёшларнинг муаммолари ва уларнинг ечимларига қаратилган турли жанр ва шаклларда таҳлилий кўрсатувлар, теледебатлар тайёрлашга катта имкониятга эга ричаг сифатида майдонга чиқди. Клуб турли соҳалардаги ёшлар ҳаётини ўрганиш, манфаатларини ҳимоя қилиш ва улар билан жамаотчиликни таништириш борасида ўзига хос минбар бўлади.

Изоҳ билдириш