16647

Эрдўған Мирзиёевни табриклади

Ўзбекистон 31 август 9:04 332

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев октябр ойида Туркияга ташриф буюради. Ушбу ташриф Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Мустақиллик куни муносабати билан давлатимиз раҳбарига йўллаган табригида назарда тутилган.

«Ишончим комилки, жорий йилнинг октябр ойида Туркияга келадиган ташрифингиз икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолатини янги босқичга кўтаради», – дейилади хабарда.

«2017 йилда мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан муносабатларимиз янада ривожланди. Ўтган йилнинг ноябр ойида Самарқандда бўлиб ўтган учрашувимиз бу борада муҳим воқеа бўлди. Икки томонлама муносабатлар мамлакатларимиз ўртасидаги мунтазамлик касб этган юксак даражадаги мулоқот туфайли кўплаб соҳаларда жадал ривожланмоқда «, деди Туркия Президенти ўзи йўллаган табрик мактубида.

Халқларимиз ўртасидаги қадимий дўстлик ришталари мустаҳкам пойдевор бўлган Туркия – Ўзбекистон муносабатларини Сиз Жаноби Олийлари билан бирга янада ривожлантириш тарих олдидаги муштарак масъулиятимиздир.

Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қардош ўзбек халқига омонлик ва фаровонлик тилайман, деб мактубга якун ясалган.

Изоҳ билдириш