Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампга мактуб йўллади. Мазкур мактубда “талофатли “Ҳарвей” довули оқибатида Техас штатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва жароҳатланиши ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди”, дейилган.
Давлатимиз раҳбари нобуд бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини етказишни сўради, шунингдек, жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайишни тилади.