16413

Президент – “Билимли, салоҳиятли ҳарбий кадрларни тайёрлашни қуйидан бошлашимиз керак”

Ўзбекистон 29 август 8:19 304

Кеча, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида видеоселектор ўтказилаётгани ҳақида хабар берган  эдик. Ўтказилган видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудларда мудофаа тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Шавкат Мирзиёевга ҳисобот берди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ҳукумат портали.

Шавкат Мирзиёев йиғилиш давомида ҳарбий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, олий ҳарбий билим юртларига ёшларни тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратди.

“Билимли, салоҳиятли ҳарбий кадрларни тайёрлашни қуйидан бошлашимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев. “Бунинг учун 29 академик лицей фаолияти йўлга қўйилади. Бу лицейлар бошқа лицейлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Ушбу даргоҳ ўқувчиларини дунёқараши кенг, жисмонан бақувват, ақлан етук инсонлар этиб тарбиялаш лозим. Бу соҳа учун маблағ аямаймиз. Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади”.

Президент мутасаддиларга Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда анъанавийликдан қочиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Изоҳ билдириш