16404

50 ёшли дурадгор Самарқанддан Тошкентгача югуриб келди

Ўзбекистон 28 август 21:43 444

Самарқандлик 50 ёшли дурадгор уста бир кишилик марафон уюштирди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Регистон майдонида 22 август куни бошланган яккахон марафон 27 август куни Тошкентда якунланди. Умумий ҳисобда Самарқанддан Тошкентгача бўлган масофани югуриб ўтиш учун 5 кун вақт кетди.

“Мен югуришни ҳар тонгда бошлаб, то кучим тугагунига қадар давом эттирдим. Кунига ўртача 65 км босиб ўтдим. Тунлари дуч келган жойда ухладим, лекин шуни айтиш керак-ки ҳамма жойда менга ёрдам беришга тайёр кўнгилчан ва хушфеъл инсонлар топилди”, — дейди Шокир Аҳроров ўз марафони ҳақида.

Аҳроров айтишга қараганда бу унинг биринчи тажрибаси эмас. Олдин у велосипедда бутун Ўзбекистонни айланиб чиққан экан. Тошкент, Самарқанд, Темез, Қўқон шаҳарларида бўлган экан.

“Менинг ушбу ниятимга етишга ёрдам берган барчага миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Бугунги натижамни Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига ва биринчи президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлайман”, — деди марафончи.

Шокир Аҳроровнинг кейинги мақсади велосипедда Парижгача етиб бориш. Йўналиш аллақачон тузилган, энди уни амалга ошириш керак холос.

Изоҳ билдириш