16393

Самарқанд шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор ниҳоясига етди

Ўзбекистон 28 август 17:10 554

Самарқанд шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигидаги  видеоселектор ниҳоясига етди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудларда мудофаа тизимида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳисобот берди, деб ёзади Uz24.uz.

Президентимиз ҳарбий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, олий ҳарбий билим юртларига ёшларни тайёрлаш тизимини тубдан янгилаш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратди.

“Билимли, салоҳиятли ҳарбий кадрларни тайёрлашни қуйидан бошлашимиз керак. Бунинг учун 29 академик лицей фаолияти йўлга қўйилади. Бу лицейлар бошқа лицейлардан тубдан фарқ қилиши лозим. Ушбу даргоҳ ўқувчиларини дунёқараши кенг, жисмонан бақувват, ақлан етук инсонлар этиб тарбиялаш лозим. Бу соҳа учун маблағ аямаймиз. Кимки ўз армиясини боқишни истамаса, бошқаларнинг армиясини боқади”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент мутасаддиларга Ватан ҳимоячилари кунини нишонлаш тартибини қайта кўриб чиқиш, бунда анъанавийликдан қочиш, уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш тизимини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

Изоҳ билдириш