16331

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон 28 август 13:26 499

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Сайфиддин Низамовни тайинлади. Бу ҳақида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

«ТурСтат» таҳлил агентлигининг маълумотларига кўра, МДҲ давлатлари бўйича сайёҳлар ўртасида энг севимли шаҳарлар рўйхатида Тошкент бешинчи ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, шу йил август бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистони реконструкция ва ривожлантириш жамғармаси томонидан 50 млн доллар миқдорида сармоя ажратилиши тўғрисида қарор имзолаган эди.

Ушбу маблағ ҳисобига Тошкент вилоятида янги замонавий меҳмонхоналар, ҳиёбонлар ва соғломлаштириш марказларини барпо этиш кўзда тутилган.

Изоҳ билдириш