16222

GREEN CARD орқали фирибгарлик қилган Нарпайлик шахс ушланди

Ўзбекистон 25 август 13:31 402

АҚШда яшаш ҳуқуқини берувчи Green Card лотереяси орқали фирибгарлик қилган нарпайлик Ойбек Нахангов аниқланди. У Самарқанд ва қўшни вилоятлар талабаларини «Америка орзуси» тарғиботи билан алдаб, улардан пул ундириб юрган.

Шундай алданганлардан бири жиззахлик У.Ш. бўлиб, у аввалига 200 доллар, кейинчалик эса 15 миллион сўм берган. Тинтув натижасида О.Нахангов ёнидан 550 дона шартнома ва 46 хил паспорт ҳамда фотосуратлар нусхалари топилган.

Изоҳ билдириш