16137

Биржада давлат харидлари бекор қилинди

Иқтисод 24 август 12:08 722

Президентнинг 23.08.2017 йилдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини амалга оширишнинг замонавий шакл ва услубларини янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди. Бу ҳақда давлат раҳбари сайтида хабар берилади.

Ҳужжат билан битта контракт бўйича 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача эквивалентдаги товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидларини Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси томонидан ташкиллаштириладиган электрон савдолар орқали амалга оширишга оид талаб бекор қилинди.

Шундай тартиб жорий қилиндики, унга кўра 2018 йил 1 январга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлари қуйидаги эквивалентларга мувофиқ, яъни:

2018 йил 1 январдан Ресурслар ягона миллий маълумотномаси ва Давлат харидлари ягона ахборот портали ишга туширилади,

Ҳужжат билан иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган, битта контракт бўйича 5 млн. АҚШ долларидан юқори эквивалентдаги инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хариди юзасидан тармоқ идоралараро тендер комиссиялари тугатилди.

Бундан ташқари, лойиҳа ташкилотлари томонидан тайёрланган тендер ва лойиҳаолди ҳужжатларини таклиф этилаётган технология ва асбоб-ускуналар бўйича технология, асбоб-ускуналарни танлаш ва нархларни шакллантириш қисмида экспертизадан ўтказиш функциясини бажарадиган ихтисослашган тармоқ эксперт кенгашлари тугатилди.

Изоҳ билдириш