16130

Самарқанддаги Ислом Каримов ҳайкали очилиш санаси маълум бўлди

Ўзбекистон 24 август 11:36 597

Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали 2 сентябрь – Биринчи Президентни хотирлаш куни очилади, деб хабар берди nuz.uz.

Ислом Каримовга аталган ёдгорлик Регистон майдони яқинида, собиқ «Йўлбарслар хиёбони» ҳудудида ўрнатилди.

Ҳайкалнинг баландлиги 5,8 метр, ҳайкал ўрнатиладиган супа баландлиги эса 5,5 метрга тенг.

Ҳозирда ҳудудни ободонлаштириш борасидаги сўнгги ишлар олиб борилмоқда. Ишчилар ерга плиткалар ётқизишмоқда, гуллар, манзарали дарахт ва каштанлар экишмоқда.

Изоҳ билдириш