16121

Виктор Чуб нафақага чиққанлиги муносабати билан лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистон 24 август 10:59 1 139

Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимидан озод қилинди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Берилган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан Виктор Чуб нафақага чиққанлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази бош директори лавозимидан озод қилинган.

Унинг ўрнига Гидрометеорология хизмати маркази бош директор лавозимига ким тайинлангани ҳозирча номаълум.

Изоҳ билдириш