15998

Энди банкоматларда долларни ҳам нақд қилиш мумкин бўлади

Иқтисод 23 август 11:40 1 516

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сўм ва долларни нақдлаштиришга мўлжалланган 55 та банкомат ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида дастлаб, Сергели ярмаркасида, “Авиасозлар” бозорида ва Олмазор туманида миллий валютани нақдлаштиришга мўлжалланган автоматлар жойлаштирилган эди.

Банк маъмуриятининг маълумотига кўра, эндиликда сайёҳлар учун ҳам миллий, ҳам хорижий валюталарни нақдга айлантириш учун яна 55 та банкоматнинг ўрнатилиши кўзда тутилган. Ҳозирда бундай банкоматлар Тошкентдаги “Hyatt Regency”, “International” ҳамда Самарқанддаги айрим меҳмонхоналарда бор.

Аввалроқ, 14 августдан бошлаб Тошкентнинг 3 та – “Олой”, “Юнусобод” ва “Қўйлиқ” бозорларида “Халқ банки”нинг банкоматлари ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур банкоматлар орқали кунига битта пластик картадан 100 000 сўм миқдорида пулни нақдлаштириш мумкин.

22 август куни эса Тошкентнинг “Аския” ва “Бўзбозор” бозорларида “Ипотека” банки, “Чилонзор” бозорида “Микрокредитбанк” ҳамда “Ўрикзор” савдо мажмуасида “Ипак йули” банки томонидан ҳам банкоматлар ўрнатилган эди.

Манба: Qalampir.uz

Изоҳ билдириш