15992

“Ўзбектелеком” АК бир ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига келиб тушаётган 120 минг қўнғироқни қабул қилади

Ўзбекистон 23 август 11:25 466

22 август куни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Ўзбектелеком” АК томонидан ОАВлари учун “Call-center” чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона марказига саёҳат уюштирилди. Бу ҳақида “Ўзтелеком” АК сайтида хабар берилди.

«Ўзбектелеком» АК чақириқларга хизмат кўрсатувчи ягона маркази бир кеча-кундуз мобайнида 6 сменада ишлайди ва бугунги кунда 365 операторга эга, улардан: 57 нафари олий маълумотли муҳандис. Биз мурожаатлар билан ишлаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича зарур техник чораларни кўриш бўйича ходимларимизни мунтазам равишда ўқитамиз. Ходимларимиз билан доимий равишда штатдаги психолог-мутахассис ишлайди. Мижозларимиз масалаларини жуда ҳам тезкор ҳал қилишга ва мурожаатларнинг албатта баражарилишига ҳаракат қиламиз» – дейди Шахноза Шукурова.

Саёҳат даврида «Call-center»  хизматига талаб жадал ўсиб бораётганлиги таъкидланди. Агар «Ўзбектелеком» АК «Call-center» операторлари томонидан бутун 2016-йил мобайнида 1 770 459та чақириққа хизмат кўрсатилган бўлса, 2017-йилнинг фақат биринчи ярим йиллигида 2 063 304та чақириққа хизмат кўрсатилди.

«Бугунги кунда «Ўзбектелеком» АК «Call-center» нафақат компания абонентлари чақириқларига хизмат кўрсатади, балки кўпроқ даражада давлат ташкилотлари, вазирлик ва йирик компанияларга мурожаатларни қайта ишлаш аутсорсинги бўйича ишламоқда. – дейди «Ўзбектелеком» АК Маркетинг ва сотувлар бўйича директори, Евгений Вишневский, – бунда биргина рақамни келтириб ўтишнинг ўзи кифоя: Фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасида ойига 120 минг чақириқ қабул қилинмоқда».

«ТШТТ» филиали «Cалл-маркази» хизмати операторлари билан аутсорсинг қуйидагиларни амалга оширади:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси.
– Интерактив Давлат Хизматлари Ягона Портали.
– Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси.
– Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги виртуал қабулхонаси.
Оператор ижарасисиз ва иш жойисиз аутсорсинг қуйидагиларни амалга оширади:

– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
– Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.
– Ўзбекистон Республикаси Суд департаменти.
– Тошкент вокзали.

Изоҳ билдириш