15977

Президентининг Давлат маслаҳатчиси илк бор «ШХТ»нинг ёшлар саммитида маъруза қилади

Ўзбекистон 23 август 9:11 1 007

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи делегацияси хориждаги илк сафарини Хитой Халқ Республикасининг Пекин ва Шанхай шаҳарларидан бошлади. Бу ҳақида Иттифоқ матбуот хизмати хабар берди.

22 август куни Пекин шаҳрида Хитой ёшлари коммунистик иттифоқи ва Бутунхитой ёшлар федерацияси раҳбарияти Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи делегациясини қабул қилди.

Ёшлар иттифоқи делегацияси Хитойда ёшларга оид давлат сиёсатининг бандлик ва тадбиркорлик соҳалари билан яқиндан танишишни мақсад қилган бўлиб, ташриф 29 августга қадар давом этади.

Маълумот учун, ШҲТга аъзо мамлакатлар ёш тадбиркорлар кенгаши йиғилишида иштирок этиш делегация кун тартибидаги асосий масаладир.

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи делегацияси илк бор Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ёшлар Саммитида маъруза қилади,

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ёшлар масалалари бўйича комиссияси йиғилиши давом этади. Ўзбекистон делегацияси илк маротаба ушбу Саммитда иштирок этади.

Саммитда Ўзбекистон делегацияси вакили, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбаев ҳам ўз маърузаси билан иштирок этади.

Изоҳ билдириш