15956

Президент эътибори: Яна бир ногирон инсоннинг ҳаётида туб ўзгариш юз берадиган бўлди

Ўзбекистон 22 август 17:07 689

Сиз суратда кўриб турган бу одам – ногирон: болалигида велосипед учаётганда автоҳалокатга учраган. Бир оёғи ишламаганлиги туфайли оғир иш қила олмайди. Ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам ишсиз. Фақат хайр-саховат ва моддий ёрдам эвазига кун кечиради. Шу боис оиланинг иқтисодий-ижтимоий шароити жуда оғир аҳволга келиб қолган. Ёрдам бера оладиган яқин қавм-қариндоши ҳам йўқ. Унинг ёлғиз умиди – Яратган инъом этган эгизак ўғиллари Ҳасан ва Ҳусандан. Бироқ улар ҳали ёш. Рўзғор эса ғор: ҳали у, ҳали бу етмайди…

Куни кеча Бекобод туманида ўтказилган сайёр қабулда кўплаб инсонлар қатори унинг ҳам ҳаётида туб ўзгариш юз берди. Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан мутасаддиларнинг маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб ўрганишлар натижасида унинг оиласига Президент номидан 3 миллион сўм миқдорда моддий ёрдам кўрсатиладиган, оила боши турмуш ўртоғи билан ўз имкониятларига мос доимий иш билан таъминланадиган, фарзндлари давлат ҳисобидан боғчага жойлаштириладиган, мутасаддилар эса уларнинг уй-жойини тўлиқ таъмирдан чиқариб, бир оила ҳаётдан рози бўлиб яшайдиган шароитни яратиб берадиган бўлди.

Ана шундай лаҳзада Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Халқ қабулхоналарига кираверишда катта ҳарфлар билан ёзиб қўйилган ҳаётбахш сўзлари қулоғимизда жаранг сочади: «Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш – одамийликнинг энг олий мезонидир». Бошқача яшашга ҳаққимиз йўқ. Бунга ҳаётнинг ўзи йўл қўймайди.

Изоҳ билдириш