15950

Тошкентнинг яна 7 та бозорида банкоматлар ўрнатилди

Иқтисод 22 август 16:53 539

Тошкент шаҳрининг яна 7 та бозорида пластик картадаги пулни нақдлаштириб берадиган банкоматлар ўрнатилди.

Айни вақтда «Аския» ва Бўзбозорда («Ипотека-банк»га қарашли), «Авиасозлар», «Қорақамиш» ва Сергели деҳқон бозорида (Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки), «Чилонзор» («Микрокредитбанк») ва «Ўрикзор» савдо мажмуасида («Ипак йули банк») биттадан банкомат ишлаб турибди.

NBU дан UZ24 га хабар қилинишича, банкоматларга ҳар куни ўртача 30 млн сўм пул қўйилади.

«Микрокредитбанк» маълумотларига кўра, банк йилнинг сўнггига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда.

Аввалроқ Халқ банки томонидан пойтахтнинг Олой, Юнусобод ва Қўйлиқ бозорларида банкоматлар ўрнатилганди. Ушбу қурилма орқали бир кунда битта картадан 100 минг сўмгача нақд пул ечиб олиш мумкин, жараён 1,5 – 2 дақиқа давом этади.

Изоҳ билдириш