15942

72 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳаж сафарига жўнатилди

Ўзбекистон 22 август 16:25 321

Дин ишлари бўйича қўмитанинг хабар беришича, бугун 22 август куни ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 430 нафардан иборат сўнгги гуруҳлари иккита рейсда Тошкент-Мадина ва Наманган-Мадина йўналиши бўйича Саудия Арабистони Подшоҳлигига кузатилди.

Зиёратчилар қаторида 72 нафар Иккинчи жахон уруши қатнашчилари ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар ҳам ҳаж сафарига кузатилди. Фахрийларни кузатиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда “Нуроний” жамғармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Маълумот қилинишича, мавсум бошидан бери жами 32 та рейсда 7 155 киши, жумладан Тошкент-Мадина йўналишида 2 228, Наманган-Мадина 3 028, Самарқанд-Мадина 459, Урганч-Мадина 206, Бухоро-Мадина 412, Қарши-Мадина 822 нафар зиёратчилар Саудия Арабистонига етиб борди.

Изоҳ билдириш