Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган кучли сув тошқинлари ҳамда Уттар-Прадеш штатида содир бўлган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Рам Натҳ Ковиндга чуқур ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Испания Қироли Фелипе VI га инсонлар ҳалок бўлишига олиб келган Барселона шаҳридаги террористик акт сабабли самимий ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз рахбари икки давлат рахбарларига билдирган хамдардлик матни prezident.uz сайтида эълон қилинган.