15724

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизими ташкилотлари ижара тўловидан озод этилди

Ўзбекистон 21 август 13:54 288

Президент 17.08.2017 йилда ПҚ–3223-сон «Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг сайтида хабар берилади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари тузилмалари тасдиқланди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорига агентликнинг марказий аппарати, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” давлат илмий нашриёти давлат корхонаси давлат кўчмас мулки объектларида ижара тўловисиз жойлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Изоҳ билдириш