15693

Президент: Агар халқимиз ҳаётида ўзгариш қила олсак, улар бизни бошида кўтаради (видео)

Ўзбекистон 21 август 11:53 496

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашувда одамларнинг ҳаётида ижобий томонга ўзгариш қилиш ниҳоятда муҳим эканини таъкидлади.

“Битта истагим — халқимизнинг ишончини қозониш. Халқимизда бугун пайдо бўлган — нима бўларкин, деган саволга, албатта, кичкина бўлса ҳам, ижобий ўзгариш билан жавоб беришимиз керак. Агар қўлимиздан иш келмаса юриш-туришимиз билан, сўзимиз билан, муносабатимиз билан уларнинг ҳаётида ўзгариш қилишимиз керак. Иш билан ўзгариш қилсак, меҳнаткаш, бағрикенг, олижаноб халқимиз борки, улар бизни бошида кўтариб юради”, — деди Президент.

Изоҳ билдириш