15589

Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташриф буюрди

Ўзбекистон 18 август 12:24 570

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрди.

Президент ташрифини «Ўзбекистон металлургия комбинати» компанияси фаолияти билан танишишдан бошлади. Мазкур комбинат Ўзбекистоннинг энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири ҳисобланади.

1944 йилда ташкил этилган корхонада қора металл парчалари ва чиқиндаларни қайта ишлаш, тайёр прокат маҳсулотлари, сирланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Корхонада янги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Президент мазкур лойиҳалар билан танишмоқда.

Изоҳ билдириш