15535

Мирзиёев ички ишлар органлари қачон халқ орасида муносиб обрў қозонишини айтди

Ўзбекистон 18 август 8:46 613

Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари вакиллари билан ўтказган учрашувида орган фаолиятини такомиллаштиришда тизимни ислоҳ қилишга кенг жамоатчиликни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.

«Ички ишлар органларини ислоҳ қилиш жараёнида Олий Мажлис Сенати янада фаоллик билан ишлаши зарур. Мажлисда кўтарилган камчиликлар Сенат бу соҳадаги ишларни янги босқичга кўтариши лозимлигини кўрсатмоқда. Туман ва шаҳар ички ишлар органлари раҳбарларининг ўринбосарларига ҳудудларни ўзаро тақсимлаб олган ҳолда фаолият кўрсатиш вазифаси топширилган. Лекин жойларда тақсимлаш кўр-кўрона амалга оширилган», — деб қайд этилган учрашув давомида.Мирзиёев ички ишлар органлари қачон халқ орасида муносиб обрў қозониши хусусида ҳам тўхталган.

«Одамлар ўзини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун тўла ишонч билан, авваламбор, ички ишлар идораларига, профилактика инспекторларига мурожаат қилишига, ҳар бир ходимда ўз ҳимоячисини кўришига эришиш зарур. Шундагина ички ишлар органлари халқ ўртасида муносиб обрў-эътибор қозонади», — деб таъкидлади Ўзбекистон президенти.

Мажлисда Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура мутасаддиларининг ҳисоботлари тингланган.

Сўзга чиққанлар Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари муҳокомадан ўзига тегишли хулоса чиқариб олиб, мажлисда кўтарилган ва соҳадаги мавжуд бошқа камчиликларни бартараф этиш йўлида астойдил саъй-ҳаракат қилишларини таъкидладилар, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш